#Томорқа_хазина
Тўрақўрғон туманида 67 та маҳаллада 1476 та хонадонда иссиқхона ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 29, 3 гектардан иборат. Улардан аҳоли йилига 17 миллиард 700 миллион сўмдан ортиқ даромад олмоқда.
Бордимкўл маҳалласида яшовчи Азимжон Ҳакимов ўн йилдан кўпроқ вақт чет давлатларда ишлаб юрди. Юртимизда тадбиркорликка яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар туфайли оиласига қайтгач, ҳовлисида 5,5 сотихли иссиқхона қурди.
Бу йил у иссиқхонада фарзандларини ёнига олиб ўзгача усулда деҳқончилик қилмоқда. Яъни, 2800 та кичик қопчаларга 5600 туп қулупнай кўчатлари экилди.
-Иситишга эҳтиёж йўқлиги, бегона ўт чиқмаслиги, озиқлантириш тўғри кўчатнинг ўзига етиб бориши, муҳими, ҳосил эрта пишиши билан бу усулнинг афзаллик томонлари кўп,-дейди хонадон соҳиби.
Қулупнай ниҳоллари қийғос гулга кириб, мева тугишни бошлади. Ўтган йили 40 миллион соф даромад олган оила бу йил янада кўпроқ маблағ топиш ҳаракатида. Томорқада интенсив усулда олма кўчатлари ҳам парваришланмоқда. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Жамшидбек Болтабоев кўмаги билан “Халқ банки” томонидан микролойиҳа доирасида уларга 10 миллион сўм кредит ажратилгани фаолиятлари самарали бўлишида асқотмоқда.






