Пробация муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш тарзидаги жазоларнинг ижро этилишини таъминлашга, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва тарбиявий таъсир кўрсатишга, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Тўрақўрғон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида ҳозирда 525 нафар назорат остидаги шахслар бор.
Президентнинг жорий йил 3 январдаги 1-сонли қарорида мазкур назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилмаслигини таъминлаш учун масъулларга алоҳида вазифалар белгиланган.
Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов ҳамда ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ҳусайновлар ана шу шахслар иштирокида очиқ мулоқот ўтказишди. Дастлаб пробация гуруҳи бўйича маълумот билан таништирилди.
Мулоқотда назоратдаги шахсларнинг турли мазмундаги масалалари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.






