#ҳоким_ва_ёшлар
Бу галги учрашув Қашқаргузар маҳалласи ҳудудидаги 32-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтди.
Туман ҳокими Шерали Қосимовга жумладан, Қўшқайрағоч маҳалласидан Алимардон Абдулбоситов солиқ идораларига ҳамда Озод маҳалласидан Авазбек Турсунов Миллий гвардия йўналишида ишга жойлашиш, Тошлоқдан Авазбек Олимов паспорт олишдаги муаммони ҳал этиш, шу маҳалладан Мухлиса Турғунпўлатова олийгоҳдаги ўқиши шартномасини тўлаб бериш, Ўртақишлоқдан Улуғбек Ривожиддинов тадбиркорлик учун банк кредити ажратилиши масалаларида мурожаат этишди.
Мурожаатларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди ва ҳар бирининг назорати масъулларга топширилди.
Тадбир сўнггида маҳалладаги етакчиларга ёшлар билан жиддий ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш, жиноятчиликка йўл қўймаслик борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, мактабдаги шароитлар билан танишилди.






