#семинар
Бўш вақт мазмундорлиги, назорат ва тарғиботбулар вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этилишига йўл бермайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1 сонли қарорида вояга етмаганлар таълим-тарбияси, улар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига йўл қўймаслик бўйича алоҳида вазифалар белгиланган.
Бугун Файзиобод маҳалласида жойлашган 24-умумтаълим мактабида ана шу муҳим қарор ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда мактаб ва ДМТТ директорлари, маҳалла нуронийлари иштирок этишди.
Семинарнинг айнан мазкур муассасада ташкил этилиши бежиз эмас. Ўқувчилар нафақат дарсларда, балки бўш вақтларида ҳам назоратда. Мактаб маъмуриятига кўчабошилар, нуронийлар ёрдам берадилар, турли ҳунарлар ўрганаётган ёшлар ҳам талайгина. Билим даргоҳининг томорқаси меҳнат қадрини эгаллаш учун тайёр манба вазифасини ўтамоқда.
Тадбирда туман ҳокими Шерали Қосимов қатнашиб, барча раҳбарларга шундай эътибор билан ишлаш, вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги учун ҳамма чораларни кўриш вазифаси берилди. Синф хоналарига кириб, битирувчи ўқувчиларнинг режалари хусусида суҳбатлашилди.
Шундай семинарларни ҳудудларда ҳар ойда ташкил этишга келишиб олинди.






