Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Шерали Қосимов бошқарди.
Депутатлар эътиборига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ. Соходуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 78-қарорини туманда ижросини таъминлаш, ҳуфёна иқтисодиёт улушини камайтириш бўйича, ҳоким ўринбосари И. Парпиев жорий йилнинг биринчи чорагида “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, ҳоким ўринбосари Ф. Маҳмудов ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-133-қарор ижроси юзасидан ахборот беришди.
Сессия давомида Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Б. Исақовнинг мурожаатлар билан ишлаш, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ф. Дадажоновнинг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 1-чорак натижалари ҳақидаги маърузалари ҳам тингланди.
Кўрилган масалалар депутатлар томонидан тасдиқланди ва қарорлар қабул қилинди.






