“Агробанк”да тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда, жумладан, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга қўшимча топшириқлар берилди.
Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов “Агробанк” туман филиали биносида тадбиркорлар ва ишбилармонлик фаолиятини бошлаш ниятидаги фуқаролар билан учрашди. Унда асосан банк кредити олиш, боғларни томчилатиб суғориш учун технологиялар жорий этиш, чорвачилик, мебелсозликни ривожлантириш, коммунал хизматдаги айрим масалаларни ҳал этиш каби мазмунда мурожаатлар билдирилди.
Тадбиркорларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда муаммоларнинг аксариятига ечим борлиги айтилди. Савдо-саноат палатаси томонидан бу жараёнлар мувофиқлаштириб борилади.






