Агротехнологиялар техникумида “Касблар фестивали” ўтказилди

Мазкур ўқув муассасаси вилоят миқёсида ҳам моддий-техника базаси юқори саналади. Техникумда ветеринария тиббиёти, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервис-техник технологи, автомобиллар транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, агрономия, компьютер инжинирингги, ахборот хавфсизлиги йўналишларида кундузги, дуал ва сиртқи таълим бўйича касбий билим берилиб, ҳозирда 500 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.

Бугун техникумда “Касблар фестивали” ташкилланди. Умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари бу ерда касбларнинг назарий ва амалий ўргатилиши, эришилган натижалар билан танишдилар. Талабалар ижросида бадиий дастур ҳам намойиш этилди.

Ўқув йили тугашига ҳам оз вақт қолди. Бундай тадбирлар ёшларни таълимнинг кейинги босқичларини танлашларига ёрдам беради.