#бугун_қабул

Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг узоғини яқин қилиш баробарида ҳар бир мурожаатни алоҳида назоратга олинишини таъминламоқда.

Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов Юқори Мўғултой маҳалласида Президентнинг тумандаги “Халқ қабулхонаси” мудири Бекмурод Исақов ҳамроҳлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглади.

Унда, жумладан, Бозорбоши маҳалласидан Қобилжон Маърупов яшаш шароитини яхшилаш, бекободлик Матлуба Воҳидова ўғлининг ўқишига шартнома пулини тўлаб бериш, Ёртепа маҳалласидан Адҳамжон Бозоров йўлларни асфальтлаштириш, Катта қўрғончадан Лобархон Раззоқова моддий ёрдам ажратилиши, Дукат маҳалласидан Фарида Тожиаҳмедова пенсияга чиқиш каби масалаларда кўмак сўрашди.

Яна субсидияга уй-жой олиш, газ баллон, хонадон таъмири, олинган ерни қайтариш каби мавзуларда ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Аксарият масалалар бўйича жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва ўрганиб чиқишни тақозо этгани учун масъулларга йўналтирилди.