Тўрақўрғон туманида ипак қурти  парваришига киришилди

Бу йил туманда 3823 қути ипак қурти парваришланади ва 229 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштирилади. Асосийси ҳар бир боқувчига бир қутидан уруғ берилиб, шунча аҳолини иш билан банд этилади.

Бугун туманда инкубаторийларда жонланган жами 500 қути жониворлар "Олтин водий", "Шаҳанд тараққиёти", "Исҳоқхон Ибрат", "Иномжон Набиев", "Тезкор Наврўз" ММТПларидаги хонадон эгаларига тарқатилди. Пиллакорларга барча шароитлар яратиб берилади, моддий рағбатлантириб борилади.

Чусткўприк маҳалласида шу мазмундаги маросимда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соходуллаев, Ўзбекистон Қаҳрамони Халчахон Мирзаева, нуронийлар, пиллакорлар иштирок этиб, деҳқончиликнинг илк ҳосили баракали бўлиши учун яхши ниятлар билан дуолар қилинди.