Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш доимий кун тартибида
2022 йил 7 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарори эълон қилиниб, унда ёшлар муаммоларини ўрганиш, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш, айниқса, ишсизликни бартараф этишга эътибор қаратиш вазифалари қўйилиб, раҳбарларга маҳаллабай тартибда шундай тоифадаги йигит-қизлар бириктирилганди.
Ўтган йилларда берилган топшириқлар ижроси бўйича ишлар амалга оширилди ва бу жараёнлар давом этмоқда.
Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов Файзиобод, Соҳилобод ва Узумзор маҳаллаларидан 15 нафар доимий иш жойига эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан мулоқотда бўлди. Деҳқончилик учун ер олиш, мотокультиватор зарурлиги, мутахассислиги бўйича ишга кириш каби мазмундаги мурожаатлар тингланди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Масъуллар билан хорижга чиқиб кетган, камроқ даромад топаётган ёшларни ватанга қайтариш масалалари ҳақида кенгашилди.






