5-умумтаълим мактабида Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бундай учрашувлар аввало ёшларга раҳбарлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиши, мурожаатларни холис акс эттириши ва ўрнида тушунтиришлар олиши билан ҳам жуда қулайдир.
Бугунг туманимизнинг барча маҳаллаларидан келган йигит-қизлар ишга жойлашиш, ҳарбий хизматга бориш, спорт анжомлари билан таъминланиш, ўқиш шартнома пулини тўлаб бериш каби мазмундаги масалаларни туман ҳокими Шерали Қосимовга билдирдилар. Албатта, уларнинг келажагига бефарқ қараб бўлмайди, озгина эътибор ва кўмак муҳим ўрин тутади. Мурожаатларни ўрганиб чиқиш аниқ муддат билан масъулларга йўналтирилди.
Тадбир давомида олийгоҳдаги ўқишлари учун ёрдам сифатида “Ёшлар дафтари”га олинган бир қатор талабаларга контракт тўлови ваучер сертификатлари топширилди.
Учрашувдан сўнг мактаб ўқувчилари ижросида бадиий композиция намойиш этилди. Шу билан биргаликда юқори синфда ўқиётган ёшлар билан суҳбатлашилди.






