Куни кеча "INFOTEACH–2025" форуми Наманганда ўз ишини бошлаганди. Бугун мазкур форумнинг яна бир тадбири Тўрақўрғон маданият марказида бўлиб ўтди.

Аввало, айтиб ўтиш жоиз,  «INFOTEACH–2025» Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақамли таълимни ривожлантириш марказлари ташаббуси билан ташкил этилган.

Тадбирда Тўрақўрғон тумани ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиев сўзга чиқиб, ёш авлоднинг АйТи соҳасидаги ютуқлари бевосита замонавий технологияларни чуқур ўрганишга боғлиқлигини таъкидлади. У педагогларнинг бу борадаги меҳнатини юксак баҳолаб, улар жамият тараққиётида муҳим ўрин эгаллашаётганини алоҳида қайд этди.

Форум доирасида сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари, график дизайннинг замонавий тенденциялари, робототехника соҳасидаги инновацион ёндашувлар ҳамда рақамли таълим воситаларининг самарали қўлланилиши юзасидан мутахассислар маърузалари тингланди.