#қишлоқ_хўжалиги

"Бураматут гулшани" фермер хўжалиги дала шийпонида ғўза майдонларида  ўтказиладиган энг муҳим агротехник тадбирлар масаласига бағишланган вилоят семинари  ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Шерали Қосимов, барча туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этишди.

Ҳозир униб чиққан ғўза ниҳолларини сақлаб қолишнинг айни вақти. Культивация, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилиш, маҳаллий ўғит билан озиқлантириш белгиланган муддатларда ва бир-бирига боғлаб олиб борилиши зарур.

Семинарда мутахассисларнинг зарур тавсиялари берилди ва уларни жорий этиш йўл-йўриқлари амалий тушунтирилди.