#ғалла-2025
Ғаллазорлар олтин рангга киришни бошлагани ўрим-йиғим мавсуми яқинлигини билдиради. Бунда биринчи навбатда техникалар тахт ҳолга келтирилиши муҳим.
Тўрақўрғон туманида жорий йилда 4876 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Ҳар йили бўлгани каби ўрим-йиғим мавсумини самарали ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 18 та отряд ташкил қилинди. Комбайнчилар ва отряд аъзоларига доимий иш ташкил этиш учун жиҳозланган кўчма шийпонлар ажратилди.
Бугун Оқтош шаҳарчасидаги "Агротехсервис" МЧЖда мавсумолди семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ҳамда соҳанинг тегишли мутасаддилари, ИИБ, ФВБ вакиллари иштирок этишди.
Вилоят Ишчи гуруҳи томонидан барча техникалар кўрикдан ўтказилди ва мавсумга созлиги бўйича хулоса берилди.






