#бугун_қабул...
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги сайёр қабули Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Унда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Исақов ҳам иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг кўча номланиши, ишга жойлашиш, ичимлик суви сифатини яхшилаш, тиббий ёрдам олиш, моддий кўмак ажратилиши, хонадон кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби масалаларда мурожаат қилишди. Ўша жойнинг ўзида йўналишлар бўйича масъуллар билан мурожаатлар мазмунан кўриб чиқилди. Аниқ муддат белгиланиб, хулоса беришга йўналтирилди.
Қабулдан сўнг Шоҳидон маҳалласида яшовчи фуқаронинг музлаткич омбори жойлашган бинони нотурар жойга расмийлаштириш ҳақидаги сўрови ўрганилди.






