#ғалла-2025

Техникалар соз бўлса, ишчиларга яхши шароитлар яратилса, ишда барака бўлади

Тўрақўрғон туманида жорий йилда 4876 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилмоқда. Ҳар йили бўлгани каби ўрим-йиғим мавсумини самарали ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 18 та отряд ташкил қилинди. Комбайнчилар ва отряд аъзоларига доимий иш ташкил этиш учун жиҳозланган  кўчма шийпонлар ажратилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Оқтош шаҳарчасидаги "Агросервис" МЧЖда техникалар созлиги ва кўчма шийпонлар тайёрлигини кўздан кечирди.

Ғалла тез пишиб кетади, ўримни вақтида ўтказилмаса дон нобудгарчилиги юзага келади. Шунинг учун комбайнчилар, мавсумда иштирок этадиган барча ишчиларга ўз уйларидек шароит яратиб берилиши керак, шунда ишда унум бўлади, деди вилоят ҳокими.