#маънавият_фестивали
Биз озод юртнинг бахтиёр фарзандларимиз
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрақўрғон тумани бўлими ҳамкорлигида 52-сонли мактабда "Биз озод юртнинг бахтиёр фарзандларимиз" ана шу номда маънавият фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестиваль маънавиятнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойилларини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ёшлар қалбида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган.
Фестиваль доирасида “Миллий таомлар дастурхони”, "Моҳир қўллар" танловлари, "Китоблар кўргазмаси", "Ёш ихтирочилар", "Касбим-фахрим" мавзусида ҳунармандчилик кўргазмалари, халқ ўйинлари, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг турли миллат ҳамдўстлиги доирасида бадиий чиқишлари намойиш этилди.
Миллий урф-одатларимизни, эрта турмушни олдини олиш, қизлар одоби ва аҳлоқи мавзуларида суҳбатлар тингланди.
Тадбирда РМММ вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов, туман ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиев иштирок этишди. Энг намунали устозлар, фаол қатнашчилар муносиб тақдирланишди.






