#Пресс_тур
Тўрақўрғон туманида республика ва маҳаллий ОАВ ходимлари иштирокидаги пресс-тур бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир асосан туризм йўналишига қаратилган бўлиб, яқинда Наманганда бошланадиган халқаро Гуллар фестивалига ҳамоҳангдир.
Журналист ва блогерлар дастлаб туманда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Янгиобод маҳалласи ҳудудида "Аktash global trade" МЧЖ томонидан етти қаватли, 49 хонадонли уй қурилиши билан танишдилар. Сўнгра Янги Ахсикент мемориал мажмуаси, Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.






