#хайр_мактаб!

Бугун туманимиздаги барча таълим муассасаларида ўқув йилининг охири - "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди

22-умумтаълим мактабидаги тантанали тадбир аввалида Президентимизнинг мактаб битирувчиларига табриги ўқиб эшиттирилди.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов туманимиз ва мазкур мактабда амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларни эътироф этди. Битирувчи ўқувчиларнинг 315 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Мазкур мактабда эса  2 нафар “Халқ таълими аълочиси”, “Шуҳрат” медали соҳиби, Вазир жамғармасига эга устозлар, Халқаро ва миллий сертификатга эга ўқитувчилар, турли танловларда муносиб ютуқларга эришган ўқувчилар борлиги албатта фахрли.

Тадбирда ўқиш ва жамоат ишларидаги алоҳида намунаси учун бир гуруҳ ўқувчилар ҳамда устозлар Ташаккурнома ва эсдалик совғаси билан тақдирландилар.

Битирувчиларга ўз орзуларига етиб, Ватанга муносиб фарзандлар бўлишлари учун оқ йўл тиланди.

Тадбирлар барча даргоҳларда кўтаринкиликда ташкилланди.