Бугун Тўрақўрғон тумани прокурори А.Юсупов “Туркистон” ва ”Шарқ” маҳаллалари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди

Унда фуқаролар томонидан ободонлаштириш, моддий ёрдам ажратиш, автомобиллар ҳаракатини секинлатувчи белги ўрнатиш, кредит ҳамда бошқа соҳаларга оид муаммо ва таклифлар билдирилди.

Шунингдек маҳаллада жиноятларга бефарқ бўлмасликни кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот қилиш, жанжалкаш оилалар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.