Наманганда 64-Халқаро "Гуллар фестивали" доирасида “Namangan chess festival” халқаро шахмат турнирига старт берилди!

Гуллар шаҳри Наманган 64-Халқаро "Гуллар фестивали" доирасида ўтказилаётган “Namangan chess festival” халқаро шахмат турнирига мезбонлик қилмоқда.

Бугун Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон - Ёшлар зиё маскани"да турнирнинг очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров ҳамда Республика Шахмат федерацияси бош котиби Бобуржон Сатторлар сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимиз ёшлари ўртасида шахмат спорт турига қизиқиш ортиб бораётгани ва бу боради амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталдилар. Турнир иштирокчиларига омад тиладилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда жаҳоннинг энг ёш гроссмейстерлари ҳамда юртимиздаги шахмат ихлосмандлари иштирок этишмоқда.