#ғалла_2025

Тўрақўрғон туманида ҳам ғалла ўримига киришилди

Жорий йилда туманда 4876 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Гектаридан 91 центнердан жами 44660 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Шундан 16269 тоннаси давлат ресурслари учун етказиб берилади.

Бугундан буғдой ўримига киришилиши муносабати билан "Комилов Турсунбой" фермер хўжалиги дала шийпонида эҳсон тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.

Ўрим-йиғимга барча тайёргарликлар пухта кўрилган. 19 та замонавий комбайнлар, шунингдек, дон ташишга мўлжалланган техникалар шай ҳолатда. 19 та отряд тузилиб, уларга мавсум тартиблари тушунтирилди. Кўчма шийпонларда шароит яратилди.

Тадбирда вилоят раҳбари сўз олиб, ўрим-йиғимни аввало адирлик ерларига экилган ва пишиб-етилган майдонлардан бошлаш, отрядга жалб этилган масъуллар ғоят ишчанлик билан фаолият юритишлари ҳақида тўхталди.

Эҳсон тадбирида жонлиқ сўйилиб, нуронийларнинг фотиҳаси билан комбайнлар ишга туширилди.