"Долзарб 90 кун": ўқувчиларнинг таътили мазмунли ўтмоқда
Президентимиз бошчилигида бўлиб ўтган видеоселекторда белгиланган “Долзарб 90 кун” доирасидаги вазифалар ижроси Тўрақўрғон туманидаги умутаълим мактабларида ҳам амалга ошириляпти. Жумладан, 5 та умумтаълим мактабларидаги кундузги оромгоҳларда 750 нафар ўқувчи қамраб олинган. Бошқа муассасаларда эса турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Бугун 526 нафар йигит-қизлар таълим оладиган 9-умумтаълим мактабида олиб борилаётган ишлар юзасидан семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерали Қосимов иштирок этди.
Дарҳақиқат, мактабда шахмат-шашка, футбол, баскетбол, теннис, рақс, ҳунармандчилик, компютер саводхонлиги бўйича машғулотлар давом этмоқда. Ўқувчилар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, йўналиш танлашган. Бу билан улар фанларни янаям яхшироқ ўзлаштиришади.
Туман ҳокими давлат имтиҳонларини топшираётган битирувчилар билан суҳбатлашди, қувонарлиси, бу ёшларнинг ҳаммаси олий таълимда ўқишни танлашган.
Муассасада ҳар бир кун шундай қизғин жараёнда.






