#жойидан

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи бугун эрта тонгдан Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда.

Туманда жорий йилда 4876 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. 44660 тоннадан зиёд ҳосил олиш режалаштирилган бўлиб, шундан 16269 тонна ғалла давлат ресурслари учун етказиб берилади.

Вилоят ҳокими дастлаб "Зумрад, Ибрат" фермер хўжалигида 38.2 гектар майдондаги ғаллазорда бошланган ўрим жараёнини кўрди. Пишиб-етилган донни нобуд бўлишига йўл қўймасдан тезкорлик билан йиғиштириб олиш, ҳосилдан бўшаган майдонларни пешма-пеш ҳайдаб, келгуси экинга тайёрлаш бўйича зарур топшириқлар берилди. Шунингдек, томчилатиб суғориш асосида парваришланаётган ғўза ниҳоллари ҳам кўздан кечирилди.