Тўрақўрғонда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақавий босқичига старт берилди
Тумандаги спорт мактабида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг биринчи минтақавий босқичи доирасида дзюдо беллашувлари ташкил этилди.
Мусобақада Мингбулоқ, Чуст, Поп ва Тўрақўрғон туманларининг ёш дзюдочилари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришади. Натижаларга кўра, ғолиб ва совриндор спортчилар медал ва диплом билан тақдирланади.
Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев ва вилоятдан келган масъуллар сўз олиб, иштирокчиларга келгуси босқичларда ҳам омад тилашди.






