#бугун_қабул...
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Куймозор маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди.
Унда тиббий ёрдам олиш, йўлларни ободонлаштириш, моддий кўмак зарурлиги, олийгоҳдаги ўқиш шартномаси маблағини тўлаш, ишга жойлашиш, уй-жой таъмири, деҳқончилик учун ер олиш, ҳисобланган кредит пулини сўндириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ДХШ асосида хусусий мактаб очиш каби масалалардаги мурожаатлар тингланди.
Куймозор маҳалласида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакиллари электр таъминоти талаб даражасида бўлиши учун юқори кучланишли трансформатор зарурлиги ҳақида ёрдам сўрашди. Мурожаат туман ЭТ корхонаси раҳбарига ижобий ҳал этиш учун топширилди. Чунки жорий йилда бу борада катта ишлар амалга оширилди ва яна имкониятлар бор.
Барча масалалар ўрганиб чиқиш ва хулоса бериш учун масъулларга аниқ муддат билан йўналтирилди.






