#ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар топширилди

Якунланган ўқув йилида Тўрақўрғон туманидаги мактабларни 3624 нафар ўқувчилар битирдилар. Улардан 19 нафари олтин, 14 нафари кумуш медалларга муносиб кўрилди. 315 нафар йигит-қизлар эса муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар.

Туман ҳокимлигида ташкилланган навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашувининг мазмуни ана шу тақдирловларни эгаларига топширишга бағишланди.

Туман ҳокими Шерали Қосимов муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида ёшларнинг билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари, она юртимизнинг эртанги тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан яшашлари учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга муносиб жавоб беришлари ҳақида сўз юритди ва битирувчиларга омад тилади.

Битирувчилар вакиллари ўзлари эришган ютуқлар ва келажакдаги мақсадлари билан ана шу ишончга лойиқ бўлишга сўз бердилар.