Тўрақўрғон туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда ёшларга ғамхўрлик қилиш, улар келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши ва юрт тараққиёти йўлида ўз имконияти ва салоҳиятини ишга солиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.
30 июнда мамлакатимиз бўйлаб Ёшлар куни нишонланади. Шу муносабати билан тумандаги Спорт мактабининг ўйингоҳида байрамолди тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров иштирок этди.
Ёшларни туман ҳокими Шерали Қосимов, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Мирзатовлар табриклаб, уларнинг барча соҳаларда эришаётган ютуқларини эътироф этишди. Алоҳида ўрнак кўрсатган йигит-қизлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Маънавий-маърифий тадбирда вилоят ва тумандан етишиб чиққан санъаткорлар, ёшларнинг севимли эстрада хонандаси Жалолдин Аҳмадалиевнинг куй-қўшиқлари, спортчилар ва ҳарбий қисм аскарларининг кўргазмали чиқишлари алоҳида файз бағишлади.
Тадбир мушакбозлик билан якунланди ва иштирокчилар кенг таассуротлар билан қайтдилар.






