Сайёр қабуллар халқ билан мулоқотнинг энг мақбул усули
Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг Қатағон маҳалласи биносида ўтказилган жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули ана шу фикрга асос бўлди. Кун давомида 30 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг муаммолари ва таклифлари билан келдилар.
Қабул давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш, тиббий ёрдам олиш, электр таъминотини яхшилаш, хонадон таъмирлаш, субсидияга уй-жой олиш, олийгоҳдаги ўқишга контракт пулини тўлаб бериш, йўлларни асфальтлаш, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, хусусий мактаб очиш, ўзини банд қилиш учун тикув машинаси ва печ ажратилиши каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг ҳар бири бўйича масъулларга топшириқ берилди, қатъий назоратга олинди.
Нуронийлар юртимизда, хусусан, туманимизда халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилган ишларни эътироф қилиб, дуода бўлдилар. Обод маҳаллалар янада кўпайиши хусусида таклифларни айтиб ўтдилар.






