Долзарб 90 кун: ўқувчиларнинг бўш вақти зое кетмайди
Тўрақўрғон туманидаги умумтаълим мактабларининг 38242 нафар 1-10 синф ўқувчилари ёзги таътилни мазмунли ўтказиш учун “Долзарб 90 кун” тадбирларига жалб этилган. Ҳар куни қайси муассасага борманг, болаларнинг ўзларига ёққан машғулот турига қатнашиб, завқланаётганига гувоҳ бўласиз.
Соҳилобод маҳалласида жойлашган 23-сонли умумтаълим мактабида 832 нафар ўқувчилар таълим олади. Уларнинг 793 нафари ёзги тадбирларда банд, битирувчилар эса олийгоҳларга кириш учун тайёрланишяпти.
Турли спорт ўйинлари, рассомчилик, китобхонлик, фан тўгараклари, бадиий дастурлар йўналишида ўқувчиларга барча шароитлар яратилган. Хоналар салқин, тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Устозларнинг айтишича, бу тадбирлар ўқувчиларнинг билим ва тафаккурларини оширишда катта ўрин тутмоқда.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.








