Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар бир маҳалладан 3 нафардан нуроний танлаб олиниб, уларга 5 тадан камбағал оилалар бириктирилган. Бир неча ойдирки, Тўрақўрғон туманида ҳам ана шу сараланган нуронийлар фаол иш олиб бормоқдалар.
«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви бўлими бошлиғи Жумамурод Собиров, жамғарманинг вилоят бўлими бош мутахассиси Шермуҳаммад Тўраевлар иштирокидаги тадбирда ўтган бир неча ой давомида нуронийлар томонидан амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди.
Фаол қариялар эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида гапирдилар. Жойларда дуч келинаётган турли вазиятлар ўртага ташланди ва улар муҳокама қилинди. Саволларга жавоблар берилди.






