“Бекобод” маҳалласида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

Сайёр қабуллар – халқ билан очиқ-ошкора мулоқотнинг энг самарали усулларидан биридир. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” тамойили туфайли аҳоли мурожаатлари тезкор ва самарали ечим топмоқда.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманидаги ўрганишлари мобайнида Бекобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида вилоят даражасида ҳал этилишига зарурат бўлган уй-жой таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредит олиш, уй-жой олиш, фарзандини даволатиш, МИБ фаолиятига доир мурожаатларни тинглади.

Шу жойнинг ўзида кўмак сўраган 2 нафар эҳтиёжмандга ногиронлик аравачаси ва бир нафар ҳунармандга пишириқ печи берилди.