Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва бунда маҳалла етакчилари билан таълим-тарбия муассасалари педагоглари ҳамкорлигини кучайтириш лозим.

Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Бозоров Тўрақўрғон тумани ҳокимлигида умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда МФЙ ёшлар етакчилари иштирокидаги тадбирда батафсил гапирди.

Айниқса, «Долзарб 90 кун» давомида ўзаро ҳамжиҳатликдаги тадбирлар изчиллигини таъминлаш, инновацион технологияларга асосланган қизиқарли тўгараклар жорий этиб, уларга ўғил-қизларни иложи борича кўпроқ жалб этиш зарур.

Энг муҳим талаблардан бири, кутубхоналар, спорт зал ва ҳожатхоналарни таъмирлаш, уларни гигиеник воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги уқтирилди.

Йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Акбаров етакчиларни фаолликка, билдирилган ишончни тўла оқлашга чақирди.