#Хушхабар
ЗАФАР МУБОРАК, НАМАНГАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!
Вилоятимизда 2025 йил қишлоқ хўжалиги соҳаси учун баракали келмоқда. Деҳқончилик ҳандалаги ҳисобланган пилла топшириш режаси уддаланиши ортидан ғаллакорларимиз ҳам зафар маррасини забт этдилар.
Йил бошидан қилинган меҳнат ўз самарасини берди: Давлат қабул омборларига бугунги кунга 198 минг 739 тонна сара дон топширилиб, белгиланган шартномавий режа 100,1 фоизга бажарилди.
Вилоятда ўртача ҳосилдорлик 82 центнерни ташкил этмоқда.Катта хирмонга режани пешқадамлардан бўлиб бажарган Мингбулоқ, Учқўрғон, Поп, Тўрақўрғон, Чуст, Чортоқ, Косонсой, Наманган туманлари ғаллакорлари муносиб улуш қўшдилар..Жорий йилги ғалла ҳосилини етиштиришда бир қатор фермерларимиз юқори натижага эришиб, гектаридан 90-100 центнердан ғалла олишга эришдилар. Жумладан, Мингбулоқ туманидаги “Яхши ният”, Учқўрғон туманидаги “Ботиржон Бобирбек”, Поп туманидаги “Зиёрат Поп”, Тўрақўрғон туманидаги “Зумрад Ибрат”, Чуст туманидаги “Юсубжон хожи Избосаров”, Чортоқ туманидаги “Бувабой Робахон Файзи”, Наманган туманидаги “Зардўст замин зилол”, Норин туманидаги “Ширин Хасан Зухра”, Уйчи туманидаги “Барногул зиё файз” фермер хўжаликлари ва Косонсой туманидаги “Янгиагрокластер баракаси” МЧЖ лар кўрсатган самарадорликни алоҳида эътироф этиш лозим.
Умуман, бу улкан ғалабада қишлоқ хўжалиги соҳасида фидойи меҳнат қилаётган барча-барчанинг муносиб улуши бор.
Яна бир бор зафар муборак бўлсин, Наманган вилоятининг лафзи ҳалол ғаллакорлари!






