МИГРАНТЛАР ҲОЛИДАН ХАБАРДОР БЎЛИШ ДОИМИЙ ВАЗИФАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг 1-ўринбосари Эркин Муҳитдинов мустақиллик байрами арафасида Тўрақўрғонда келди. Шуни хушнудлик билан эътироф этиш ўринлики, ўтган ойда туманда ўтказилган учрашувда Чусткўприк маҳалласида яшовчи чевар Раънохон Рустамованининг ишсиз аёлларга ҳунарини ўргатаётгани, аммо, тикув машиналари етишмаслиги туфайли муаммолар юзага келаётгани, агар мумкин бўлса субсидия асосида машиналар олишига ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Ўшанда вазир ўринбосари агар кооператив корхона ташкил этиб, қонуний рўйхатдан ўтса, албатта талабини қондиришга ваъда берганди.

Раънохон “Nano Art Style” ишлаб чиқариш кооперативини ташкил этиб, 25 та аёлларнинг доимий бандлигини таъминлади. Жамоа ихтиёрига вазирлик томонидан 25 та чок машиналар таъминлаб берилди.

Бугун ушбу корхонанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда шахсан Эркин Муҳитдинов, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирок этишди.

Шундан сўнг вазирнинг 1-ўринбосари туманда ҳатловга олинган мигрантлар масаласи билан қизиқди. Кумидон маҳалласидан четга ишлаш учун кетган Сарвар Азимов, Хасанбой Ўринбоев, Икромжон Аҳмедов, Турсунбой Мамажоновларнинг оилаларига борди. Телефон орқали улар билан мулоқотда бўлди, ота-оналаридан ҳол сўради. Октябр ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловида шу юрт фарзандлари сифатида мигрантлар ҳам танлаган номзодига овоз бериши керак. Бунинг учун 14 октябрдан бошлаб 7 кун давомида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар билан сайёр йиғилишлар ўтказилади ва овоз бериш ташкилланади.

Туманда ҳатлов натижасида беш минг нафар ишлаш учун четга кетган фуқаролар бор. Уларнинг ҳар бири билан шундай тартибда алоқа ўрнатиш, муаммолар аниқланган тақдирда вазирликнинг жойлардаги ташкилотларига хабар бериш яна бир бор таъкидланди.