Сирдарё соҳилларида яна янги лойиҳалар амалга оширилади

Ушбу азим дарёнинг 24 километри Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтган бўлиб, 223 гектар ер майдони қирғоқ ҳимоя минтақа зонасида жойлашган.

Ахсикент археология паркида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши муносабати билан туризмни ривожлантириш мақсадида бу ерда янги лойиҳалар тадбиқ этилиши кўзда тутилган.

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тадбиркорлар томонидан экотуристик дам олиш масканлари бунёд этиш ва балиқчиликни йўлга қўйиш бўйича бешта янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

Лойиҳалар ҳар бирининг қиймати 10-15 миллиард сўмни ташкил этиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилади, туристик оқимнинг кўпайишига ижобий таъсир ўтказади.

Вилоят ҳокими масъуллар ҳамда тадбиркорларга тезроқ амалий ишга киришиш бўйича тавсиялар берди.