"Халқ қабулхонаси" биносида фуқаролар мурожаати тингланди

Президент топшириқларига кўра, эндиликда  раҳбарлар "Халқ қабулхоналари" биносида ҳам сайёр қабулларни ўтказиб келишмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайновлар 20 дан ортиқ фуқароларнинг болалар нафақаси олиш, табиий газ улаш, уй-жой қуриш, ижтимоий ёрдам, тиббий ёрдам, хонадонни кадастр ҳужжатини тайёрлаш, тадбиркорлик учун ер майдони ажратилиши, алимент ундириш масалаларидаги мурожаатларни тингладилар.

Масалалар мазмунан масъуллар билан тезкор кўриб чиқилди. Ҳал этиш чоралари кўрилди ва назоратга олинди.