#тайинлов

Тўрақўрғон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Ушбу вазифада иш бошлаган Ҳошимов Ойбек Бахромжонович 1990 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини технологик машина ва жиҳозлаш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2015 йилда хусусий тадбиркорликдан бошлаб туман ҳокимлигининг котиб - иш юритувчиси, Наманган вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кадрлар бўйича мутахассиси, Наманган тумани ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси каби вазифаларда меҳнат қилган.

Янги тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Мазкур тайинлов вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан амалга оширилди.