Бордимкўл маҳалласида жойлашган 25-умумтаълим мактаби тумандаги энг намунали таълим муассасалардан биридир. Бунга жамоанинг аҳиллиги асосий сабаб, эришилаётган ютуқлар замирида таълим-тарбиянинг биргаликда олиб борилаётгани мужассам.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг биринчи мавсумида мактабда ёпиқ сунъий қопламали стадион қуриш таклифлари ғолиб бўлиб, 1 миллиард 490 миллион сўм маблағ қўлга киритилди ва айни кунларда қурилиш ишлари олиб бориляпти.
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов мазкур қурилиш жараёнини кўздан кечириб, ўйингоҳни янги ўқув йилига фойдаланишга топшириш, масканда нафақат ўқувчилар, балки маҳалла ёшлари ҳам спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш тавсияларини берди. Бу борада волейбол, баскетбол майдонлари, кийиниш, ювиниш хоналари ҳам барпо этилиши янада кўпроқ имкониятларни яратади.






