Исвахон жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айланади, Истиқлол ободонлаштирилади
Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов мазкур икки маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашиб, ана шу мақсадлар бўйича фикрлашилди, қилинадиган ишлар маслаҳатлашилди.
Аввало, маҳалла биноси таъмирланиб, замонавий ҳолга келтирилади. "Сойбўйи" бозори тартибга солинади, йўлаклар текисланиб, равонлаштирилади. Видеокамералар қўйилиб, жиноятчилик содир этилишининг олди олинади.
Аҳолидан талаб эса кўча бўйлари ва хонадонларда тозалов ишларини амалга ошириш, оилаларда бирдамлик, аҳилликни таъминлаш сўралди.
Истиқлол маҳалласида эса янги кутубхона ташкил этилади, кўчалар ободонлаштирилади.
Барча маҳаллаларда мустақиллик байрами олдидан шу каби ҳайрли ҳаракатлар олиб борилади.






