Ёшлар масаласи ҳамиша долзарб
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида норасмий секторда банд бўлган ва миграциядан қайтган ёшларни иш билан таъминлаш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, туман ҳокими Шерали Қосимов иштирокидаги йиғилишда масаланинг ўта муҳим моҳияти ҳақида сўз борди. Яъни, юқоридаги тоифада бўлган 503 нафар ёшлар вилоят ва туман миқёсидаги раҳбарларга бандлигини таъминлаш учун бириктирилди.
Дастлабки босқичда улар юзма-юз учрашувда ёшларнинг қизиқишини ўрганадилар ва ҳар бири бўйича индивидуал йўл хариталари ишлаб чиқадилар. Кейинги босқичда шунга асосан расмий ишларга жойлаштириш чоралари кўрилади.
Йиғилишда нафақат бандлик билан боғлиқ, балки барча ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши, улар ўртасида жиноятчилик содир этилмаслиги учун барча чораларни кўриш ҳам таъкидлаб ўтилди.






