"Рунамтекс"да мигрант ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди

Ҳар ҳафтада ташкиллаб борилаётган ёшлар билан мулоқот тадбирлари  учун бу гал мазкур саноат корхонаси танлангани бежиз эмас. 700 дан ортиқ иш ўрни яратилган ва маҳсулотлари юз фоиз экспорт қилинаётган корхонада асосан ёшлар меҳнат қилади, уларга муносиб иш шароитлари яратилган.

Мигрант ёшлар билан онлайн мулоқот давомида туман ҳокими Шерали Қосимов уларнинг топаётган даромадлари, шароитлар ҳақида фикрлашди, оилалари билан доимий алоқада бўлишлари ҳақида  тушунтирилди.

Уларга ўзимиздаги бўш ўринлар, тадбиркорлик имкониятлари ҳақида маълумот берилди ва доимо огоҳ яшаш йўл-йўриқлари айтилди. Кам даромад топаётган ёшларга юртимизга қайтиб, "Рунамтекс" каби замонавий, юқори маошли жойларда ишлаш таклифлари берилди.