Тўрақўрғон маданият марказида “Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсатида аҳолини қўллаб – қувватлаш” мавзусида “Омбудсман мактаби” йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа мақсади - аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлардан хабардорлигини оширишдан иборат.
Йиғилишни туман ҳокими Шерали Қосимов мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ эркинликларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳамда натижалар ҳақидаги мулоҳазалари билан бошлаб берди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиблари, тегишли ваколатларни баён этди.
Тадбир давомида “Ижтимоий ҳимоя” миллий агентлиги, Пенсия жамғармаси ҳамда Давлат кадастрлар палатасининг вилоят бошқармалари масъул вакиллари ўз йўналишларида зарур маълумотлар тақдим этишди.
Йиғилиш сўнгида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказилди. Шунингдек, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан меҳнат ярмаркаси ташкилланди.






