«Ахсикентдаги катта ўзгаришлар туризмда туб бурилиш ясамоқда. Археопарк билан ҳамоҳанг равишда Сирдарё бўйида ташкил этилаётган туристик инфратузилма сайёҳлар учун янги қизиқарли локация бўлади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентдаги қурилиш ҳамда дарё қирғоқларидаги лойиҳалар билан танишди

Ахсикентда 6 та очиқ осмон ва экспонатлар музейи ва рамзий дарвоза қурилши жадал давом этмоқда.

Сирдарёнинг қарийб 40 километр узунликдаги (272,1 гектар) қисмида 650 та туристик объект жойлаштирилиши режаланган, бу йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини беради. Бу борадаги ишлар ҳақида вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов, Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманлари ҳокимлари - Шерали Қосимов ва Аҳрорбек Мансуровлар тақдимот қилишди.

Дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини кўздан кечирган вилоят раҳбари «Шеробод туризм» томонидан  барпо этилаётган дор йўли лойиҳасини билан танишди. Масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.