Ишсиз ёшлар ва камбағаллик реестрида турган оила вакиллари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди

Бугунги кунда туманда 56 та корхонада 722 та ишчига эҳтиёж бор. Шунингдек, Россия давлатининг учта йирик компаниясига 2000 та, Японияга эса тил билиш, мутахассислик талаблари бўлган тақдирда чексиз миқдорда расмий равишда фуқаролар ишга юборилмоқда.Шундай экан, ишсизликка асло ўрин йўқ, оиласи даромадини таъминлашга истаги борлар бемалол имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.

Туман маданият бўлимида эрталабда бошланган бўш иш ўринлари ярмаркасида шу ҳақда маълумот берилди. Туман ҳокими Шерали Қосимов ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига тадбирдан унумли фойдаланиб, ишсизларни кўпроқ жалб этишни топширди.

Меҳнат ярмаркасида 22 кишига ишга жойлашиш, 15 кишига Шаҳанддаги касбий кўникмалар марказига ҳунар ўрганишга йўлланма, 28 нафар фуқарога меҳнат муносабатлари ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.