Иссиқхоналар фаолияти алоҳида эътиборда
Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг мажлислар залида вилоятда фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликлари раҳбарларининг соҳадаги муаммо ва таклифларини ҳал қилиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унга барча туманларнинг шу йўналишга даҳлдор вакиллари таклиф этилдилар.
Йиғилишни туман ҳокими Шерали Қосимов дастлабки мулоҳазалар билан очиб берди.
Республика қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Қосимов Президентимиз раҳбарликларида шу йил 30 июн куни ўтказилган мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш заҳира ва имкониятларини ишга солиш юзасидан видеоселектордан келиб чиққан ҳолда белгиланган вазифаларга батафсил тўхталди. Бу борада иссиқхоналар фаолияти алоҳида ўринга эгалиги рақамларда ифодаланди.
Учрашувда иссиқхона хўжаликлари раҳбарларининг муаммо, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди ҳамда уларга муносабат билдирилди.






