“Наманган ҳақиқати” журналистлари тўрақўрғонлик мухлислари билан учрашув ўтказишди

Газета ҳақида гап кетганда уни инсоннинг маънавий устози, деб атасак ўринли. Ҳамюртимиз Исҳоқхон тўра Ибрат ўз даврида;Газетдур жаҳон аҳлига бир лисон,Муайян эрур унда яхшию ёмон.Газет кўрмаган, бехабар халқларМисли ўлгандур ва ё ухлагон...дея таъриф берган.

Вилоят аҳлига ана шундай маънавий озуқа бериб келаётган “Наманган ҳақиқати”нинг чоп этила бошлаганига 107 йил бўлди.

Жонажон ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ижодий жамоа Тўрақўрғон туманида мухлислар билан учрашдилар. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Рислиқхон Мажнунова, ижодкорлар Гулчеҳра Бувамирзаева, Муҳиддин Мағзумовлар тадбирга йиғилганлар билан дилдан суҳбатлашдилар, фикрлар алмашилди. Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев иштирок этди ва Тўрақўрғон аҳли “Наманган ҳақиқати” билан доимий ҳамкор, ҳамфикр бўлиб қолишларини билдирди.