4-умумтаълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги қарорига асосан “Жасорат” таянч-мактабига айлантирилган. Муассасада болаларни ёшлигидан Ватанга садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънан етук шахс қилиб тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинган.
“Темурийлар” номли ёш ҳарбийлар бу йил тумандаги 60 та, вилоятдаги 812 та жамоа ичидан ғолиб деб топилиб, республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Яқинда эса мактабга махсус синовлардан ўтган янги ўқувчилар қабул қилинди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов мазкур мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик, хусусан “Жасорат” мактабида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Устозларга бу ёшлар келгусида юрт тинчлигини ҳимоя қилишга тайёр, билим ва заковатли ўғил-қизлар бўлиб етишишлари учун янада мустаҳкамроқ таълим-тарбия олишлари кераклиги ҳақида фикрлар билдирилди.






