Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги 1-сонли Қарорида маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш чораларини кўриш алоҳида белгилаб ўтилган.
Тўрақўрғон тумани марказида жойлашган "Тошкент" ҳамда Исвахон маҳаллалари ҳозирда "қизил" тоифага олинган. Йил якунига қадар бу маҳаллаларни "яшил" тоифага ўтказиш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Бугун ушбу ҳудудларда навбатдаги кенг қамровли тозалаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабати билан ташкилланган йўриқномада туман ҳокими Шерали Қосимов, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Хусайнов иштирок этишди.
Кун давомида ички ишлар, Миллий гвардия, ФВБ, коммунал хизмат ва бошқа даҳлдор ташкилотлар томонидан аҳоли хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш бўйича тарғибот ҳамда ўрганишлар олиб борилади.






