Мактабнинг биринчи навбатидаги бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етмоқда
Калвак маҳалласида жойлашган 26-умумтаълим мактаби 2009 йилда жорий таъмирдан чиқарилган ва ҳамон эскича усулдаги кўринишда бўлиб, ўқув хоналарида ҳам шароитлар етарли эмасди.
Бу йил Инвестиция дастурига асосан давлат бюджетидан 10 миллиард 414 миллион сўм ажратилди ва бу маблағ нафақат мукаммал таъмирга, балки уч қаватли 300 ўринли қўшимча бино қуришга ҳам етиши мўлжалланди. Шунингдек, қишки иситиш тизимлари ҳам бутунлай янгиланади.
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов "Ҳамкор қурилиш Чортоқ" МЧЖ томонидан олиб борилаётган ишлар кўламини назорат қилди. Янги ўқув йилига синф хоналари тайёр ҳолга келади, қўшимча бинода эса хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда қурилиш давом этиб, йил охиригача якунланади.
Шу тариқа педагогик жамоа ҳамда ўқувчилар истиқлол байрамини қўшалоқ қувонч билан қарши оладилар.






